Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди
2026-03-02 10:25:00 / Янгиликлар

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида VII чақириқ Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдаги 29-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
🔸 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47-сон қарори тумандаги ижроси тўғрисида;
🔸 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-48-сон қарори тумандаги ижроси тўғрисида;
🔸 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сон қарори тумандаги ижроси тўғрисида.
🔸 Сессия якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли Кенгаш қарорлари қабул қилинди.









