Бўка туманида “Оммавий диктант” тадбири бўлиб ўтди
2026-02-26 17:25:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ҳокимлиги йиғилиши баёнига мувофиқ ташкил этилган ушбу тадбир Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
“Оммавий диктант” жараёнида давлат хизматчилари орасида ёзма саводхонлик маданиятини тарғиб қилиш, давлат тилига бўлган ҳурмат ва қизиқишни янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида ўзбек тилининг расмий иш юритиш ҳужжатлари тили сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш, унинг ижтимоий мавқеини ошириш ҳамда имло меъёрларига қатъий риоя этиш муҳим экани таъкидланди.
Иштирокчилар диктант ёзиш орқали ўзларининг имло саводхонлиги ва давлат тилида иш юритиш бўйича кўникмаларини синовдан ўтказиш имконига эга бўлдилар.
Энг муҳими, давлат хизматчиларининг саводхонлигини ошириш орқали ҳужжатларнинг хатосиз юритилиши, давлат тили қоида ва меъёрларига тўлиқ амал қилинишини таъминлаш асосий мақсад экани яна бир бор қайд этилди.









