Ёшлар билан очиқ мулоқот – муаммолар ечимига амалий қадам
2026-02-26 14:50:00 / Янгиликлар
Президентимиз Shavkat Mirziyoyev раислигида 24-февраль куни ўтказилган ёшлар билан видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни раҳбарлар ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини бевосита эшитиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун Бўка тумани ҳокими С. Исақулов томонидан 43-сон Манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида жазо муддатини ўтаётган ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди, йўл қўйилган хатолардан тегишли хулоса чиқарганликларини, келгусида жамиятда муносиб ўрин эгаллаш, ҳалол меҳнат қилиш ва оиласига таянч бўлиш ниятида эканликларини таъкидлади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бундай очиқ мулоқотлар туманда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мунтазам равишда давом эттирилади.









