2026 йилги аграр мавсум: режа ва вазифалар муҳокама марказида
2026-02-21 14:50:00 / Янгиликлар

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
🔸 2026 йилда шоличилик хўжаликларининг қарздорликларини сўндириш ҳамда электр энергияси сарфи учун қуёш панелларини ўрнатиш масалалари.
🔸 2026 йил ҳосили учун чигит экиш ишларига тайёргарлик кўриш, “Шинжон” усулига талаб этиладиган ресурслар захирасини шакллантириш ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш.
🔸 2026 йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон экинларини парваришлаш, баҳорги 1-озиқлантириш ишларини якунлаш ҳамда 2-озиқлантиришга тайёргарлик кўриш.
Йиғилиш давомида соҳада мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. 2026 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумини пухта ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа этиб белгиланди.









