VII чақириқ Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси ўтказилди
2026-02-20 15:30:00 / Янгиликлар

Жумладан, Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашига 19-«Туркистон» сайлов округи бўйича бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайланган Исақулов Сардор Дадажановичнинг депутатлик ваколатларини эътироф этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги оғир маҳаллалар рўйхатини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Бўка тумани маҳаллий бюджети айрим харажатларини мақбуллаштириш, маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва харажатларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек 2025-йил 12 ойлик ижросини тасдиқлаш ҳамда 2026-йил 1 январ ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан режалаштирилаётган харажатлар юзасидан ахборотлар эшитилди.
Сессия давомида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2025-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам ҳисобот тақдим этилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди, депутатлар томонидан фикр ва таклифлар билдирилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.









