Даштабодда сайёр қабул: мурожаатлар амалий ечим топмоқда
2026-02-20 13:50:00 / Янгиликлар

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан турли масалалар кўтарилди. Асосан ижтимоий ҳимоя, бандлик, моддий ёрдам, коммунал хизматлар, кредит ажратиш ҳамда инфратузилма билан боғлиқ 11 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабул давомида айрим муаммолар ҳудуднинг ўзида ўрганилиб, масъуллар иштирокида амалий чоралар белгиланди. Бу ёндашув фуқароларни ўйлантираётган масалаларни тезкор ва аниқ ҳал этишга хизмат қилмоқда.
Учрашув якунида бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли даромадини ошириш бўйича мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Фуқаролар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот эса муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишнинг муҳим омили экани қайд этилди.









