Бўка тумани — “Навобод” маҳалласи замонавий қиёфада
2026-02-18 16:25:00 / Янгиликлар

Маҳалла идораси ва замонавий маҳалла маркази янгиланди, “Нуронийлар маскани” ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари тартибга келтирилди. Янги кутубхона ва маънавият зали фойдаланишга топширилди. Тиббиёт пункти замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти кенгайди. Ёшлар учун спорт майдончалари ва ёпиқ мини-футбол майдони барпо этилди. Ҳудудда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар ўз самарасини бериб, камбағаллик даражаси қисқарди, ишсизлик ҳолатлари бартараф этилди.
Маълумот ўрнида: маҳаллада 658 та хонадонда 1 119 та оила, жами 3 646 нафар аҳоли истиқомат қилади. 15 км ичимлик суви тармоғи мавжуд, 1,7 км марказий кўча асфальтлаштирилди, 97 та ёғоч электр устуни янгиланди, 3,1 км SIP кабель тортилди, 30 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди ҳамда 1 та янги трансформатор ишга туширилди. Ушбу ишлар учун жами 5 млрд 317 млн сўм маблағ йўналтирилди.
Тантанали очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда республика ва вилоят даражасидаги раҳбарлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Амалга оширилган ислоҳотлар натижаси маҳалла ҳаётида яққол сезилмоқда.









