Бўкада тадбиркорлар билан очиқ суҳбат: муаммолар ва имкониятлар муҳокама қилинди
2026-02-19 14:30:00 / Янгиликлар

Йиғилишда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот жараёнида ҳудудда бизнес муҳитини янада яхшилаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, кредит ажратиш ва инфратузилма билан боғлиқ масалаларни енгиллаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тегишли масъулларга бириктирилиб, уларни ҳал этиш механизмлари ва аниқ муддатлари белгиланди.
Учрашув очиқ руҳда, конструктив мулоқот асосида ўтди. Таъкидланганидек, тадбиркорлар билан доимий алоқада бўлиш, жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш ҳамда юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳудуд иқтисодий тараққиётининг муҳим омили бўлиб қолади.
Бўка туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.









