“Қўлдоштепа” маҳалласи тубдан янгиланди
2026-02-18 17:45:00 / Янгиликлар

Ҳудудда замонавий маҳалла маркази, “Нуронийлар маскани”, кутубхона ҳамда касб-ҳунар ўқув маркази барпо этилди. Тиббиёт пункти тўлиқ таъмирланиб, 2 та оилавий боғча ташкил қилинди. Ички инфратузилма тўлиқ янгиланиб, кўчалар асфальтланди ва шағаллаштирилди, пиёдалар йўлаклари қурилди, кўприк таъмирланди, спорт ва болалар майдончалари барпо этилди. Электр, газ ва сув тармоқлари тартибга келтирилди, ҳудуд кенг кўламда кўкаламзорлаштирилди.
Бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилди. Натижада камбағаллик ва ишсизлик даражаси камайди.
Маълумот учун: ушбу маҳаллада 731 та хонадондаги 903 та оилада 3 390 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла бўйлаб 14 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 3,2 км марказий кўча асфальтланди, 2,5 км ички йўллар шағаллаштирилди. 390 та эски ёғоч устунлар бетон таянчларга алмаштирилди, 9 км SIP кабель тортилди, 40 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилди, 12 км газ тармоқлари таъмирланди.
Тантанали очилиш маросимида O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi вакиллари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Тошкент вилояти мутасаддилари, Бўка тумани ҳокими С.Исакулов ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.









