2026-йил мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2026-02-14 11:30:00 / Янгиликлар

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, 2026 йил пилла ҳосили учун ипак қурти боқиш мавсумига тайёргарлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳудудларда пилла етиштиришни самарали ташкил этиш, фермер хўжаликларини сифатли уруғ ва зарур ресурслар билан таъминлаш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, шўрланган ер майдонларига эга хўжаликларнинг электр энергияси сарфини мақбуллаштириш, фермерларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида соҳада мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. 2026 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумини пухта ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа этиб белгиланди.









