Бўка тумани Кенгаши сессиясида ҳудудни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди
2026-02-12 17:45:00 / Янгиликлар

Унда 2026-йилда туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш, иқтисодий салоҳиятни ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Сессия кун тартибига киритилган масалалар доирасида:
🔸 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 8-октябрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунавий ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ-298-сонли қарори ижроси юзасидан ахборот тингланди;
🔸 Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 11-октябрдаги 665-сонли қарорига мувофиқ Бўка тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2025-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди;
🔸 Мазкур қарорга асосан 2026-йилда ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича дастлабки манзилли рўйхат тасдиқланди.
Сессияда туман ҳокими Сардор Исакулов иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирди, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича тегишли тавсиялар берди.
Йиғилиш якунида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш учун масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.








