Сайёр қабул: аҳоли дарди тингланди, масалалар назоратга олинди
2026-02-12 15:30:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, коммунал хизматлар сифати, банк-кредит масалалари ва бошқа долзарб йўналишларга оид 22 та мурожаат билдирилди. Уларнинг бир қисми жойида ҳал этилиб, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди ҳамда ижро муддатлари белгиланди.
Айрим мурожаатлар бевосита ҳудуднинг ўзида кўриб чиқилди. Бу эса масалаларни ортга сурмасдан, амалий ечим топиш имконини берди.
Учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг даромадини ошириш бугунги куннинг устувор вазифаси экани алоҳида таъкидланди. Фуқароларга мавжуд имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўз ташаббуслари билан чиқиш тавсия этилди.






