Бўканинг замонавий қиёфаси: истиқболли лойиҳалар ижроси жойида ўрганилди
2026-02-11 14:45:00 / Янгиликлар

Белгиланган нуқталарда комплекс ривожлантириш, саноат зонасини ташкил этиш, урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, хизмат кўрсатиш ва туризм салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан масъуллар томонидан ахборот берилди, таклифлар тингланди.
Режага кўра туманда 11 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, 1 011 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилади, 2 210 та янги иш ўрни яратилади. Мазкур ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан давлат бюджети ҳисобидан 100 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Жойлардаги ўрганишлар давомида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари О.Турсунов, Ш.Маҳмудов, туман ҳокими С.Исакулов, туман прокурори Б.Юлдашев, ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Хазратов ҳамда тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Ҳудудларни айланиб чиқиш жараёнида лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва масъул ижрочилар белгилаб олинди. Камчиликларни бартараф этиш, ишларни жадаллаштириш ҳамда ҳар бир ташаббусни натижага йўналтириш бўйича аниқ вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.






