Сессия ишида 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
2026-02-05 10:50:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибига туман ҳаёти учун муҳим ва долзарб масалалар киритилди. Жумладан, 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул ташкилотлар ахборотлари тингланди. Хусусан:
-
туман прокуратураси томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар;
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бўка туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати;
-
туман Адлия бўлимининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича олиб борган ишлари;
-
туман ИИБ томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари ҳолати;
-
туман Ёшлар ишлари бўлимининг 2025 йилда амалга оширган ишлари;
-
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш масаласи.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, атрофлича муҳокамалар ўтказилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.









