Бўка тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди
2026-01-28 17:25:00 / Янгиликлар

Кун тартибидаги асосий масала — туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинлаш масаласи бўлди.
Йиғилиш давомида мазкур лавозимга “Назокатхон Барака” фермер хўжалиги раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган Муродов Аброр Адилбакиевич тайинлангани эълон қилинди.
Туман ҳокими С.Исакулов ҳамда туман прокурори Б.Юлдашев янги раҳбарни самимий табриклаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида улкан зафарлар тиладилар.
Шунингдек, йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, интизом ва масъулиятни кучайтириш, ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, ҳосилдорликни кўпайтириш, сув таъминоти ҳамда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши масалалари муҳокама қилинди.









