Келгуси ҳосил пойдевори бугундан: “Фермерлар куни” йиғилиши ўтказилди
2026-01-17 15:10:00 / Янгиликлар

Йиғилишда 2026 йил қишлоқ хўжалиги мавсумига тайёргарлик жараёнлари, хусусан, бошоқли дон ва пахта экинларини парваришлаш, чигит экиш ишларини ўз вақтида ва замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, баҳорги дала ишларида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, янгилаш ва ишга шай ҳолатга келтириш ҳамда бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, суғориш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ички суғориш тармоқларини яхшилаш, янги қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижро интизомини кучайтириш ҳамда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.









