Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди
2026-01-13 14:50:00 / Янгиликлар
Бугун Бўка тумани 2-сон техниккуми фаоллар залида «Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлар етакчилари ҳамда рўйхатга олиш тадбирларида иштирок этувчи ёшлар қатнашди.

Семинар давомида рўйхатга олиш жараёнлари, ҳудудларда амалга ошириладиган амалий чора-тадбирлар ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича муҳим маълумотлар берилди.







