Шаффофлик ва очиқлик – коррупцияга қарши курашнинг асосий омили
2025-10-15 10:55:00 / Янгиликлар
Бўка тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда давлат бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳар бир қарор ва ҳаракат қонунийлик, адолат ва холислик тамойилларига асосланиши лозим. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда масъулиятни ошириш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва асоссиз рад этиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, коррупцияга оид ҳар қандай ҳолатга нисбатан бефарқ бўлмаслик зарурлиги қайд этилди.



