Коррупцияга қарши муросасиз муносабат – устувор вазифа
2025-11-14 10:30:00 / Янгиликлар
Kоррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчиларида ҳалоллик ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, уни келтириб чиқарувчи омиллар ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Давлат хизматчиларининг фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, хизмат ваколатларидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланишга йўл қўймаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.




