Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган мактабда “Президент совғаси”ни топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган мактабда “Президент совғаси”ни топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур байрам тадбирида алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож бўлган болажонлар, шунингдек, юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида фидойилик кўрсатган ҳарбий хизматчиларимиз фарзандлари иштирок этди. Тадбир доирасида намойиш этилган ранг-баранг саҳнавий чиқишлар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар ҳамда қувноқ куй-қўшиқлар болажонларга чинакам байрамона кайфият улашди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Сардор Исакулов болажонларни Янги йил байрами билан самимий табриклаб, уларга ёруғ келажак, мустаҳкам соғлиқ ва улкан ютуқлар тилади. Байрам доирасида тадбир иштирокчилари бўлган болажонларга “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди. Бу эътибор ва ғамхўрлик болалар учун унутилмас ва қувончли лаҳзаларга айланди.
Тадбир якунида спорт йўналишида ютуқларга эришиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ёшлар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.