Бўка туманида Покистон билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
2025-10-16 20:05:00 / Янгиликлар

Бўка туман ҳокими Б.Бегматов "Pakistan Trade Center" (PCTC) раҳбари Муджаҳид Али Хан ва UPITC корхонаси раҳбари Соҳайл Мотен иштирокида учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва агросоҳада илғор тажрибаларни жорий этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Хусусан:
-
Дуккакли дон маҳсулотларини экспорт қилиш;
-
Покистон тажрибаси асосида 100 гектар ер майдонида тажриба тариқасида картошка етиштириш имкониятлари;
-
Қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдор навларни синовдан ўтказиш ва замонавий сувга этиш технологияларини татбиқ этиш имкониятлари.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Бўка тумани экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларида фикр алмашдилар.
Бу ташаббус халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор хорижий тажрибаларни амалга татбиқ этиш ҳамда туман иқтисодиётининг барқарор ўсишига хизмат қилади.




