Бағдодда битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш чоралари изчил давом этмоқда
2025-08-25 11:00:00 / Янгиликлар
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев Олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиб, унинг вазифаларини белгилаш ҳамда доимий чора-тадбирларни ўз назоратига олган.

Маълумки, 2025 ўқув йилида туманда 200 га яқин ёш битирувчи иш ўринлари билан таъминланиши лозим. Шу боис, ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида ҳозирга қадар Олий таълим битирувчиларининг 60 фоизи доимий иш жойига эга бўлди.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ҳам бир қатор ёш мутахассислар учун янги иш ўринлари яратилди. Бу эса туманимизда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар изчиллик билан давом этаётганидан далолатдир.







