Бағдод тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан туман Халқ қабулхонаси биносида ташкил этилаётган "Шахсий қабул" жараёнлари тўғрисида
2026-06-22 10:15:00 / Qabullar
Ўзбекистон Республикаси Перзидентининг 2026-йил 1-апрель ПФ-51-сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан, қолверса туман-шахар ҳокимлари ва унинг ўринбосарлари тегишли халқ қабулхонасига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиш, мунтазам равишда халқ қабулхонасида фуқароларни шахсан қабул қилиш белгиланган.

2026 йилнинг май ойи давомида туман ҳокими ўринбосарлари томонидан Халқ қабулхонаси биносида тасдқиланган режа-график асосида қабулларни ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан: Бугунги кунга қадар туман ҳокими ўринбосарлари томонидан ташкил этилган қабул жараёнида жами 30 нафардан зиёд фуқаро иштирок этган бўлса уларнинг 18 нафар фуқаронинг мурожаати тегигшли тартибда рўйхатга олинган ва ижрога юборилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ижобий 3 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали хал этилган бўлса қолган 10 та мурожаат тегишли тартибда ижрочиларга юборилган ва назоратга олинган.
