Муносабат
2026-10-03 17:55:00 / Янгиликлар
Муносабат
Бешариқ тумани “Кулолобод” ва “Кўркам қишлоқ” маҳаллалари яқинида автомобиллар ҳаракати тиғизлиги таъкидланиб чорраҳага светофор ўрнатиб бериш сўралган. (https://t.me/JAMOAT_NAZORATI/71876)Мазкур мурожаат масъул мутaxассислар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида мазкур ҳудуд А-376 “Қўқон–Марғилон” автомобиль йўлининг 27–28 километрларида жойлашгани ҳамда чорраҳа ва унга туташ йўлларда транспорт воситалари ҳаракати мавжудлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли мутaxассислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракати учун қулай шароит яратиш мақсадида чорраҳага светофор ўрнатиш масаласи белгиланган тартибда кўриб чиқилиши маълум қилинади.
Далолатнома илова қилинди
