Бир йўл — минглаб аҳоли учун янги имконият!и
2026-08-17 17:55:00 / Qabullar
Чорбоғ маҳалласида барпо этилаётган янги автомобиль йўли оддий қурилиш эмас. У Қият– Сартол, Янги, Бахмал ва Обод маҳаллалари аҳолисининг кундалик ҳаётини енгиллаштирадиган муҳим инфратузилма лойиҳасидир.
🖇Энг муҳими, янги йўл ишга тушгач, маҳалла аҳолисининг туман марказига бориб-келиш масофаси 3 километрдан 1 километргача қисқаради. Бу эса — ҳар куни тежаладиган вақт, қулай қатнов ва янада хавфсиз ҳаракат демакдир.
🔍Мазкур жараёнга техника ва ишчи кучлари жалб этилиб, қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Туман раҳбари жараённи шахсан назорат қилиб, масъулларга йўлни сифатли ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича аниқ вазифаларни белгиламоқда.
📍Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилаётган ушбу бунёдкорлик иши маҳалла аҳли учун муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз. Чунки ободлик — фақат янги бинолар билан эмас. Равон йўл, қулай қатнов, тоза ва тартибли ҳудуд — инсон қадри ва фаровон ҳаётнинг муҳим белгисидир.









