Боғдорчиликни ривожлантириш — амалий ишлар марказида
2026-07-13 08:40:00 / Янгиликлар
Бешариқ тумани ҳокими Илёсбек Новиков Ворух-Дашт, Яккатут ҳамда Собиртепа маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги боғдорчилик фермер хўжаликлари вакиллари билан учрашиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд вазифаларни муҳокама қилди.
🖇 Учрашув давомида самарасиз ва эски боғларни босқичма-босқич интенсив боғларга алмаштириш, юқори ҳосилдор навларни экиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда боғдорчилик самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
📍Бешариқ туманида интенсив боғлар майдонини кенгайтириш, мевачиликни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.










