Аҳоли саломатлиги — доимий эътиборда: туман ҳокими 17-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишди
2026-07-11 17:15:00 / Янгиликлар
Сифатли тиббий хизмат — аҳоли фаровонлиги ва саломатлигининг энг муҳим кафолатларидан бири. Шу мақсадда Бешариқ тумани ҳокими Илёсбек Новиков Капаянги маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги 17-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишиш асносида муассаса қошидаги Собиртепа шифокорлик пунктида ҳам бўлди.
🖇Ташриф давомида муассасада беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, шифокорлар қабул жараёнлари, диагностика имкониятлари, дори-дармон таъминоти ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди.
🔍 Шунингдек, туман ҳокими тиббиёт ходимлари ва поликлиникага мурожаат қилган фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш ва аҳолига қулайлик яратиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
📍 Таъкидланганидек, ҳар бир фуқаро малакали ва сифатли тиббий хизматдан баҳраманд бўлиши учун соҳадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, поликлиникаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.










