Пайшанба—Ёшлар куни
2026-03-12 14:55:00 / Янгиликлар
Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан, ёшларга берилган экин ер майдонидан самарали фойдаланиб, банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаб келаётган уста деҳқон Шуратжон Хўжақуловнинг экин ер майдонида амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга ердан унумли фойдаланиш, замонавий агротехник усуллар, кўчат етиштириш ва юқори даромад олиш имкониятлари ҳақида амалий тавсиялар берилди.
Туман раҳбарияти бошчилигида ташкилланган семинарда, ёшлар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва доимий даромад манбаини йўлга қўйиш бўйича тушунчалар берилди.
Семинар давомида гулчилик соҳасида Бешариқ мактабини ярата олган, меҳнати ва изланиши билан нафақат туманимиз ва вилоятимиз, балки қўшни вилоятларда ҳам танилиб, кўпчиликка ўрнак бўлиб келаётган тажрибали деҳқон Шухратжон ака иштирокчилар билан самимий мулоқот қилди.
🖇У гулчилик ва кўчатчилик билан шуғулланишни ният қилиб келган ёшлар ва семинар иштирокчиларига иссиқхона ташкил этиш, кўчат етиштириш, парвариш қилиш сирлари, бозор талабини ўрганиш ҳамда меҳнат орқали мўмай даромад топиш йўллари ҳақида атрофлича тушунчалар бериб, ўзининг кўп йиллик бой тажрибаси билан ўртоқлашди.
Шунингдек, меҳнатдан қочмаслик, ердан унумли фойдаланиш ва ҳар бир имкониятни қадрлаб иш олиб бориш орқали катта натижаларга эришиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.










