Ис газидан огоҳликка чақириш бўйича кечиктириб бўлмас топшириқ берилди
2026-02-19 12:00:00 / Янгиликлар

Бешариқ туманида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳоким Расулжон Жўраев ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи иштирокида саф йиғилиши ўтказилди.
Мазкур жараёнда тумандаги соҳага оид ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Туман ҳокими томонидан иштирокчиларга ис газининг келиб чиқиш сабаблари, унинг салбий оқибатлари, ис гази билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш, фуқароларни огоҳлантириш, улар ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтириш, иситиш ускуналаридан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсиялар бериб боришлари хусусида кўсатмалар берилди.
Аҳоли саломатлиги ва хавфсизлиги – энг устувор вазифа.



