Брокколи карами етиштиришда Берунийлик томорқачининг тажрибаси
2025-10-29 09:30:00 / Янгиликлар

Брокколи карами етиштиришда Берунийлик томорқачининг тажрибаси
Брокколи-бу карамлар оиласига мансуб сабзавот бўлиб, Италия давлатидан келиб чиққан ва ҳозирда деярли барча мамлакатларда етиштирилади. Парҳезбоп мазкур карам бугунги кунда Қорақалпоғистон шароитида ҳам етиштирилиб, тажрибали томорқачилар томонидан ички бозор ва экспортга йўналтирилиши бошланган. Беруний тумани Бирлик маҳалласида яшовчи намунали томорқачи Йўлдош Наримбетов брокколи карамни етиштиришда 3 йиллик тажрибага асосланиб, бу борада ўрганган билимлари жорий йилда етиштирган ҳосилида ўз натижасини берди. 1-август куни 1.5 гектар майдонга экилган кўчатлар ҳозирда маромида тайёр бўлган. Ҳар бир карам 500 гр дан 1 кг гача оғирликда пишиб етилган. 1.5 гектар майдондан 15 тонна ҳосил олиш кўзланмоқда. Асосийси, бу полиз экинини етиштиришда тажрибанинг етарли бўлгани сабаб, кейинги йилларда бошқа маҳаллаларда ҳам йўлга қўйишни, анъанавий полиз маҳсулотларини етиштиришдан кўра сердаромад турларни экишга ва бу борада кўникмаларни ошириш аҳолининг янада фаровон турмуш кечиришига, даромадли бўлишига, ердан самарали фойдаланишига асос бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.




