Семинар давомида…
2025-10-09 15:40:00 / Янгиликлар

Бугун Беруний туманидаги “Дурдибоев Тажимурот” фермер хўжалиги дала майдонида Тўрткул тумани фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ўзаро тажриба алмашиш семинари бўлиб ўтди. Унда Беруний тумани ҳокими Икрам Хидиров иштирок этиб, пахтадан юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
“Дурдибоев Тажимурот” фермер хўжалигининг 100 гектардан иборат ҳудуднинг 50 гектарида маҳаллий “Султон” нави, қолганида эса хорижий пахта нави 60 схемада экилган. Дала тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳар гектардан 50–55 центнер ҳосил олинмоқда. Майдонни кўздан кечирар экан, тўрткуллик фермер хўжалиги раҳбарлари бундай самарадорликка эришишдаги тажрибалар билан танишди. Эътиборлиси, терим ишлари тўлиқ механизатсиялашган — барча жараёнлар машиналар ёрдамида олиб борилмоқда. Ҳосилнинг энг сифатли қисми уруғлик сифатида сақлаб қўйилиши бўйича тавсия берилди.





