Қарор ижроси бўйича ўрганишлар
2025-10-06 10:30:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Халилла Ешимбетов ПҚ-248 сонли қарор ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борди. Қарорга мувофиқ Беруний туманидаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 13-оилавий поликлиника реконструкция бўлиши белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Халилла Ешимбетов Саркоп овул фуқаролар йиғинидаги 13-сонли оилавий поликлиниканинг шароити билан танишди. 1997 йилда ишга тушган мазкур бино 10.860 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. 33 нафар тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Аҳоли сонининг кўпайиши эса, қўшимча бинога зарурат борлигини кўрсатди. Оилавий поликлиниканинг ҳозирги биноси таъмирланиб, яна бир қўшимча бино қурилиши қарорда келтирилган. 5.5 млрд сўм маблағлар ажратиш режалаштирилган ва ҳозирги кунда режа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

