Спорт янгиликлари
2025-10-06 10:25:00 / Янгиликлар
“Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича болалар, кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Беруний тумани очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

“Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича болалар, кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Беруний тумани очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Беруний, Элликқалъа, Тахиатош, Тахтакўпир туманлари ва Нукус шахридан жами 300 га яқин спортчилар қатнашиб, ўз вазн тофаларида куч синашишди.
Муросасиз ўтган мусобақанинг якунига кўра ғолиблар аниқланди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Беруний тумани спорт мактаби томонидан диплом ҳамда “TAJIBAYEV FIGHTING” cлуб раҳбари томонидан қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.






