Олтинсой ҳудудида тадбиркорлик ривожи
2025-10-02 11:30:00 / Янгиликлар

Беруний туманининг Олтинсой ҳудуди туман марказидан қариб 40 километр олисда жойлашган. Мазкур овул фуқаролар йиғинида 6323 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш мақсадида бошлаган ишлари йил бошидан ўз натижасини кўрсатди. Ҳудуд ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан жорий йилда 1 млрд 593 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари асаларичилик, чорвачилик, парранда, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишларида ажратиб берилган бўлса, мазкур соҳаларда ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорларнинг даромади ўсиб, доимий ишга эга бўлди. Д.Кенжаевга кўлда балиқчилик йўналишини кенгайтириш учун 10 млн сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам берилди. Шунингдек, У.Умрзоқов қишлоқ хўжалигидан ижара асосида ер олиб, деҳқон хўжалик ташкил этди ва 1200 та узум нави кўчатини экиб парваришлади. Бу йил ҳосилга кирган узумдан даромад олишни бошлади. Нон ёпиш ва сотишни йўлга қўйган тадбиркор 30 млн сўм имтиёзли кредит эвазига замонавий ускуна харид қилди. Унда нон шакли тайёр ҳолатга келтирилади. Бу эса нон сифатини яхшилаб, буюртмалар ўз вақтида тайёр бўлишини таъминлайди. Олтинсойликларнинг тадбиркорлик соҳасига деган қизиқиши юқори фақат яратилган шароит ва имтиёзлардан фойдаланишда тўғри йўл-йўриқ кўрсатилса янада кўп ишларни йўлга қўйишга қодир. Бу борада ҳоким ёрдамчисининг фаолияти таҳсинга лойиқ.





