“Маҳалла хотин-қизлар фаоли” малакасини ошириш бўйича Республикамизнинг жанубий туманлари учун ўқув курслари бошланди
2025-09-23 17:35:00 / Янгиликлар

“Маҳалла хотин-қизлар фаоли” малакасини ошириш бўйича Республикамизнинг жанубий туманлари учун ўқув курслари бошланди
Тўрткул, Элликқалъа ва Беруний тумани маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун бошланган ўқув курслари мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида фан, таълим ва илмий-ижодий фаолиятга кенг жалб этиш ҳамда раҳбар лавозимдаги улушини ошириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги малакасини оширишнинг илмий-амалий аспектларини қамраб олган бўлиб, булар ўқув курсларининг асосий мавзулари бўлди. Ўқув курсидан асосий мақсад давр талаби асосида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг касбий компетентлиги ва креативлигини такомиллаштиришдан иборат. Дарслар видеомаъруза ва маъруза шаклда ўтилиши йўлга қўйилди. Ўқиш уч кун давом этади.







