Беруний туманида катта ёшдаги имконияти чекланган инсонлар учун кундузги парвариш хизмати ташкил этилди
2025-08-04 10:40:00 / Янгиликлар
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ижтимоий хизмат кўрсатиш қамрови ва турларини кенгайтириш, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш кўламини янада ошириш ҳамда ушбу жараёнда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-171-сонли қарори асосида, Беруний тумани Пахтакор маҳалласида “Асадали” МЧЖ томонидан кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди.





