Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан олий суд пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
2025-07-23 16:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг
15-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошисида «Суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муҳлатни жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муҳлат тугагунга қадар кўришга ҳақли.

