Беруний туманида инвестиция дастури асосида 480 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси қурилди
2025-07-23 10:00:00 / Янгиликлар
Президентимизнинг таълим соҳасига берган юқори эътибори сабаб энг чекка ҳудудларда ҳам мактаблар замонавий қиёфа касб эта бошлади. Беруний тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига давлат инвестиция дастури асосида 6 млрд сўм маблағ ажратилиб, 3 қаватдан иборат янги бино қурилиб, ўқиш йилига тайёр ҳолатга келтирилди.





