ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА
2026-11-13 18:30:00 / Янгиликлар
Бугун Бекобод шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг навбатдаги қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, ижтимоий ҳимоя, уй-жой, коммунал хизматлар, кадастр ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди. Айрим масалалар юзасидан жойида тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар масъул ташкилотлар назоратига олинди.
Шаҳар ҳокимлиги фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний тартибда кўриб чиқиш, аҳолини қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш борасидаги ишларни изчил давом эттиради.









