Ҳар бир мурожаат — алоҳида эътиборда
2026-11-10 15:10:00 / Янгиликлар
Бекобод шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими ўринбосарлари Гулмира Бабараимова ва Дилдара Исмаилованинг фуқаролар билан шахсий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида Гулмира Бабараимова инвестициялар, санъат ва савдо соҳаларига оид, Дилдара Исмаилова эса оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мурожаатларни тинглади.
Фуқаролар томонидан кўтарилган масала ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бири юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатлар ижроси белгиланган тартибда назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги шаҳар ҳокими ўринбосарларининг шахсий қабули ҳар ҳафта сешанба куни Бекобод шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилади:
🕙 Гулмира Бабараимова — 10:00 дан 12:00 гача;
🕒 Дилдара Исмаилова — 15:00 дан 17:00 гача.
Мурожаатингиз бўлса, белгиланган вақтда Халқ қабулхонасига ташриф буюринг!



