ҲОКИМ ВА ФУҚАРО: МУАММОЛАР ЮЗМА-ЮЗ МУҲОКАМАДА
2026-11-06 19:25:00 / Янгиликлар
Бекобод шаҳар ҳокими Наримонжон Исмаиловнинг Президентнинг Бекобод шаҳридаги Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида шаҳарликлар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлар билан бевосита мурожаат қилиш имконига эга бўлди.
Мулоқотда асосий эътибор фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда ҳар бир масала юзасидан қонуний ечим топишга қаратилди.
Ҳоким мурожаатларни тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқиб, ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар бўйича амалий чоралар белгилаш, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни эса назоратга олиш юзасидан топшириқлар берди.







