ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ: БАНДЛИК — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА!
2026-11-05 16:30:00 / Янгиликлар
Бекобод шаҳрида анъанага айланган «Пайшанба — ёшлар куни» доирасида навбатдаги «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

📍 «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган мулоқотда 30 га яқин ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдириш имконига эга бўлди.
💬 Учрашув давомида ёшлар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказилиб, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Иш излаётган ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилиниб, уларни меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.









