БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ, БИРГАЛИКДА ЮКСАЛАМИЗ!
2026-09-11 14:30:00 / Янгиликлар
Бугун Бекобод шаҳрида Тошкент вилояти ҳудудий «Келажак» маркази томонидан вилоятдаги барча 22 та туман ва шаҳар «Келажак» марказлари директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

📚 «Биргаликда ўрганамиз, биргаликда юксаламиз» шиори остида ўтказилган семинарнинг асосий мақсади — марказлар фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда янги ўқув йили олдидан долзарб вазифаларни белгилаб олишдан иборат.
🔵 Семинарни Тошкент вилояти ҳудудий «Келажак» маркази директори Э.Т. Мирзаев очиб берди. Ўз нутқида марказлар фаолиятида ҳамжиҳатлик, тажриба алмашиш ва замонавий ёндашувлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
🔴 Биргаликда ўрганамиз — биргаликда юксаламиз!









