БEКОБОД ШАҲРИДА — ЁШЛАР БАНДЛИГИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2026-10-15 17:15:00 / Янгиликлар
📌 Бугун Бекобод шаҳрида «Пайшанба — ёшлар куни» доирасида ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими Наримонжон Исмаилов, шаҳар прокурори Бахтиёр Илясов, шаҳар ИИБ бошлиғи Ф. Исмоилов, солиқ инспекцияси бошлиғи Фурқат Маматқулов ҳамда мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.
🤝 Мулоқот давомида ёшларнинг иш билан таъминланиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва шу йўналишларда дуч келаётган муаммолари тингланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъуллар билан биргаликда ечимлар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Мақсад — ҳар бир ёшнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун имконият яратиш!


