Бекобод шаҳар ҳокимлигида янги тайинлов
2026-10-19 16:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Исмаилова Дилдара Саиткуловна Бекобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
Тадбирда шаҳарда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ҳамда мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш билан боғлиқ кўрсаткичларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Янги лавозимга тайинланган Дилдара Исмаилова кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида таълим, маҳалла тизими, оила ва хотин-қизлар масалалари, ижтимоий ҳимоя йўналишларида ишлаган. Ушбу тажриба хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда оилалардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, ҳал этиш борасидаги вазифаларни самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ва аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш муҳим устувор вазифалардан бири экани таъкидланди.




