Бекобод шаҳрида ичимлик суви таъминоти белгиланган муддатдан олдин тикланди
2026-09-09 18:00:00 / Янгиликлар
Бекобод шаҳрида таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган ичимлик суви таъминоти белгиланган вақтдан олдин қайта тикланди.

Бекобод шаҳрида таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган ичимлик суви таъминоти белгиланган вақтдан олдин қайта тикланди.
Таъмирлаш ишлари жадал ташкил этилгани ва соҳа ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида сув таъминотини 10 сентябрь соат 20:00 гача тиклаш режасига қарамай, ишлар муддатидан олдин якунланди. Натижада аҳоли хонадонларига ичимлик суви етказиб бериш қайта йўлга қўйилди.
Тунги вақтга қарамай, сув таъминоти корхонаси ходимлари таъмирлаш ишларини тезкорлик билан амалга ошириб, сув таъминотини қисқа муддатда тиклаш учун меҳнат қилди.
Аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этиш ва коммунал хизматлар сифатини оширишда соҳа ходимларининг меҳнати муҳим аҳамиятга эга.
