xatolarsiz o'zbek krill, rus ingliz tillariga tarjima
2026-10-22 14:10:00 / Янгиликлар
Бугун Бекобод тумани ҳокими ўринбосари А. Туробов томонидан Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, коммунал хизматлар, инфратузилма, ер муносабатлари, ижтимоий ҳимоя ҳамда бошқа долзарб масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат — эътибор, масъулият ва амалий ҳаракат демакдир!
Фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотлар вакилларига тегишли топшириқлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, топшириқлар ижросини назорат қилиш ва мурожаатларнинг натижадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқ билан мулоқот — муаммоларни аниқлашдан уларнинг амалий ечимигача бўлган муҳим жараён. Шу боис, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳар бир масала юзасидан аниқ натижага эришиш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Зеро, инсон қадри улуғланган юртда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги, ҳар бир муаммо эса ўзининг қонуний ва амалий ечимини топиши лозим!

