Пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирлар муҳим
2026-09-17 14:50:00 / ОАВ биз ҳақимизда
«Пахтадан юқори ва сифатли ҳосил олишда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштириш учун мустаҳкам замин яратади».
Бекобод тумани «Улуғбек» ҳудудидаги «Дилнура, Фарангиз, Усмонжон агро» фермер хўжалигида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида журналистлар фермер хўжалигида пахтачилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Хусусан, етиштирилаётган пахта нави, экинларни парваришлаш жараёнида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, ўғит ва озуқа моддаларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, зараркунандаларга қарши кимёвий препаратларни белгиланган муддат ва меъёрларда қўллаш борасида батафсил маълумот берилди.
Фермер хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, пахта толасининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

