Брифингда ёнғин хавфсизлиги ва огоҳлик масалалари муҳокама қилинди
2026-07-15 18:30:00 / брифинг
Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан республика миқёсида ўтказилаётган "Долзарб 60 кун" тадбирлари доирасида навбатдаги брифинг ташкил этилди.
Брифингда Бекобод тумани ФВБ Тезкор бўлинмаси катта инспектори, катта лейтенант Маҳкамбоев Мирғиёс Жаҳонгир ўғли иштирок этиб, ёзнинг жазирама кунларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш юзасидан муҳим тавсиялар берди.
Таъкидланганидек, ёнғинларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг ҳушёрлиги ва масъулиятига боғлиқ. Айниқса, қуруқ ўтлар, дала майдонлари ва маиший чиқиндиларни ёқмаслик, электр ҳамда газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Огоҳлик — хавфсизлик гарови!
Ҳар биримиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиб, ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётини асрашга ҳисса қўшайлик.
