Бекобод туманида чакана савдо ҳажми барқарор ўсишда давом этмоқда
2026-07-10 14:35:00 / Янгиликлар
2026 йилнинг январь–май ойларида Бекобод туманида чакана савдо товар айланмаси 376,7 миллиард сўмни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0 фоиз ўсди.
Чакана савдо товар айланмаси таркибида:
Йирик корхоналар ҳиссаси – 9,1 миллиард сўм;
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссаси – 367,6 миллиард сўмни ташкил этди.
Статистик маълумотларга кўра, туман чакана савдо товар айланмасининг асосий қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда иқтисодий фаолликни ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.
Тадбиркорлик ривожланган ҳудудда иқтисодий барқарорлик мустаҳкамланади, янги иш ўринлари яратилади ва аҳоли фаровонлиги юксалади.

